Бухоро, Жамият, Жаҳон, Самарқанд, Хоразм - 11:24 · 27.04.2022

Москвадан Ўзбекистоннинг 3 вилоятига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Москва шаҳрида 2 майдан Бухоро, Самарқанд, Урганч шаҳарларига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Rossiya Airlines» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Rossiya Airlines»

Маълум бўлишича, Москвадан парвозлар тикланиши муносабати билан авиакомпаниянинг халқаро парвозлар дастури доирасида Россиянинг Сочидан парвозлар жадвалига тузатиш киритилди. Сочи–Бухоро/Самарқанд/Урганч йўналиши бўйича рейслар бекор қилинади. Тошкент ва Фарғонага Сочидан парвозлар амалга оширилади.

Авиакомпания Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига йўналиш бўйича икки классли макетда тақдим этилган Супержет 100 самолётларидан фойдаланади. Бортдаги умумий ўриндиқлар сони 87 та бўлиб, шундан 12 таси бизнес-класс ва 75 таси эконом-класс.

Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига парвозлар жадвали (ҳар бир аэропорт учун маҳаллий вақт):

Москва–Бухоро–Москва йўналишида соат 11:05 дан ҳафтасига 3 марта: чоршанба, жума, якшанба кунлари амалга оширлади:

  • учиш – 00:30/қўниш – 6:20;
    учиш – 7:30/ қўниш –9:50.

Москва–Самарқанд–Москва йўналишида соат 02:05 дан ҳафтасига 4 марта: душанба, сешанба, пайшанба, шанба кунлари амалга оширлади:

  • учиш – 00:30/қўниш – 6:30;
    учиш – 7:40/қўниш – 10:05.

Москва–Урганч–Москва 13.05 дан. йўналишида соат 02:05 дан ҳафтасига 4 марта: душанба, сешанба, пайшанба, шанба кунлари амалга оширлади:

  • учиш – 14:35 жума куни, 13:50 якшанба куни/ қўниш – 20:05 жума куни, 19:30 якшанба куни;
    учиш – 21:15 жума куни, 20:40 якшанба куни/ қўниш – 23:10 жума куни, 22:35 якшанба куни.

Аввалроқ Бухородан Истанбулга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.