Ўзбекистонда 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26 апрель кунги фармойиши билан Ўзбекистон бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Қайд этилишича, фармойиш соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган.
Фармойишга кўра, 30 апрель куни «Маҳалла ободлиги — юрт фаровонлиги» шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 13 март куни бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашарида 3 мингдан зиёд кам таъминланган оиланинг 30 минг квадрат метр уй-жойи таъмирлангани ҳақида хабар берилганди.