Жамият - 16:25 · 27.04.2022

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 3,5 млн сўмни ташкил қилмоқда

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда 2022 йил январь–март ойларидаги ўртача иш ҳақи бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Кўрсаткични тузишда қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектлари ҳисобга олинмаган, чунки улар йилига бир марта ҳисобот тақдим этади. Мамлакатда ўртача ойлик 3 миллион 426 минг сўм деб белгиланган, 2021 йилда бу кўрсаткич 2 миллион 876 минг сўмни ташкил қилган. Ўсиш суръати 119,1 фоизни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида нархлар қуйидагича келтирилган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси 2 миллион 925 минг сўм;
  • Андижон ва Бухоро вилоятлари — 2 миллион 979 минг сўм;
  • Жиззах вилояти — 2 миллион 669 минг сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 2 миллион 626 минг сўм;
  • Навоий вилояти — 4 миллион 730 минг сўм;
  • Наманган вилояти — 2 миллион 665 минг сўм;
  • Самарқанд вилояти — 2 миллион 632 минг сўм;
  • Сурхонадарё вилояти — 2 миллион 611 минг сўм;
  • Сирдарё вилояти — 2 миллион 849 минг сўм;
  • Тошкент вилояти 3 миллион 749 минг сўм;
  • Фарғона вилояти — 2 миллион 592 минг сўм;
  • Хоразм вилояти — 2 миллион 832 минг сўм;
  • Тошкент шаҳри 5 миллион 211 минг сўм.

2022 йилнинг январь–март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолияти соҳаларига тўғри келган ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 131,2 фоизни ташкил этган.

Фаолият турлари бўйича ойлик иш ҳақи қуйидагича:

  • Банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолияти — 8 миллион 423 минг сўм;
    ахборот ва алоқа — 6 миллион 505 минг сўм;
  • юк ташиш ва сақлаш — 4 миллион 559 минг сўм;
  • саноат — 4 миллион 446 минг сўм;
  • қурилиш — 4 миллион 154 минг сўм;
  • савдо — 3 миллион 515 минг сўм;
  • таълим — 2 миллион 517 минг сўм;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 2 329 млн сўм.

Аввалроқ Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари эълон қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги автомактабларда ойлик тўлов қанчага ошгани маълум бўлган.