Жамият - 8:42 · 27.04.2022

Ўзбекистоннинг сел келиши кутилаётган ҳудудлари эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати Фарғона водийси вилоятларида кучли ёғингарчилик сабаб сел келиши хавфидан огоҳлантирди.

Кадр: Telegram

Келтирилишича, 27 апрель куни кутилаётган кучли ёмғир ҳисобига Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ва Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда, жумладан:

  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

«Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.