ЎзЖОКУ ўқитувчилари сунъий интеллект мавзусида мактаб ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчилари Яккасарой туманида жойлашган 26-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун ахборот жамияти ва унда сунъий интеллектнинг ўрни мавзусида очиқ мулоқот ўтказди. Бу ҳақда олийгоҳ матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар қилди.

Қайд этилишича, Президентнинг «Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 17 февралдаги қарорига асосан 5-синф ва ундан юқори синф ўқувчилар учун очиқ мулоқот ташкил этилган.

Мулоқот давомида университет ўқитувчилари ёшларга сунъий интеллект ва унинг аҳамияти, бугунги кунда ундан фойдаланиш, у келтирадиган қулайликлар, бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислрҳотлар борасида маълумот ва тушунча берган. Шунингдек, йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олган.
Мавзуга доир: Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети абитуриентларни ўқишга таклиф этади
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎзЖОКУда «Талабалар пресс-клуби» инкубацион co-working маркази ва фотожурналистика лабораториясининг очилиш маросими ўтказилганди.