Жаҳон - 15:49 · 27.04.2022

Садир Жапаров Қирғизистон Бош прокуратурасида сўроқ қилинди — фото

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 27 апрель, чоршанба куни мамлакат Бош прокуратурасида сўроқ қилинди. Бу ҳақда ташкилот ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қирғизистон Бош прокуратураси

Бош прокуратура Жапаровнинг сўроқ пайтидаги суратлари ва видеолари, шунингдек, унинг бинодан чиқиб кетаётгани акс этган тасвирларни эълон қилган. Қирғизистон президенти 2010 йил июнь воқеалари бўйича сўроқ қилинган.

Фото: Қирғизистон Бош прокуратураси
Фото: Қирғизистон Бош прокуратураси

Маълумот ўрнида, Қирғизистонда 2010 йил июнь воқеалари («Ўш воқеалари» номи билан тарихга кирган) бўйича жиноий иш қайта бошланган. Унда Ўш ва Жалолобод вилоятларида маҳаллий қирғизлар ва этник ўзбеклар ўртасида миллатлараро низо келиб чиққан, оқибатда 500 га яқин инсон ҳалок бўлган.

Аввалроқ Қирғизистон президенти қўшни давлатлар раҳбарларини ҳақорат қилмасликка чақирганди.