Жаҳон - 19:54 · 27.04.2022

Туркияда коронавирус чекловларидан бири бекор қилинди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ёпиқ жойларда тиббий ниқоб тақиш талабини бекор қилди. Бу ҳақда «Daily Sabah» хабар берди.

Фото: «Duvar English»

Эрдўғон мамлакатда коронавирус бўйича қарор қабул қилувчи илмий кенгаш йиғилишидан сўнг бу бўйича маълумот берган. Президент фақат жамоат транспорти ва тиббиёт муассасаларида ҳимоя воситаларидан фойдаланиш маълум муддат, яъни инфекцияни юқтирганлар сони кунига 1000 тадан камайгунча давом этишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда коронавирус аломатлари бўлмаган шахслар ПЗР тест топширмайди. Мутахассислар мамлакатга дам олиш учун келган сайёҳлар ниқоб режимига риоя қилмагани учун жарима тўлашдан қўрқмаслиги кераклигини айтган.

Аввалроқ Италия саёҳатчилар учун карантинни бекор қилганди. Шунингдек, Австралия барча ковид чекловларини олиб ташлаганди.