«Uzbekistan Airways» Ҳайит байрами муносабати билан вилоятларга қўшимча авиақатновлар йўлга қўяди
«Uzbekistan Airways» Рамазон Ҳайити байрами муносабати билан 4 та вилоятга қўшимча авиақатновлар амалга оширади. Компания матбуот хизмати бу бўйча маълумот берди.

Қайд этилишича, байрам кунларида авиачипталарга талабнинг юқорилиги муносабати билан Бухоро, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновларни йўлга қўйилади. Бу фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган. Парвозлар 1–5 май кунлари амалга оширилади.
Аввалроқ Рамазон Ҳайити байрами муносабати билан Самарқанддан Тошкентга қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилинганди.