Хивада «Лазги» халқаро фестивали бошланди — фото
Хоразмнинг Хива шаҳрида 26 апрель куни «Лазги» халқаро рақс фестивали ва унинг халқаро илмий-амалий анжумани бошланди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ташкил этилган инфо-турда иштирок этаётган «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Маълум қилинишича, фестивалда дунёнинг 30 давлатидан жами 192 нафар иштирокчи қатнашмоқда.




«2019 йилда ансамблимиз ушбу фестивалда иштирок этди, Хивада биринчи марта бўлдик. Озарбайжондан 11 киши келган. Миллий озарбайжон рақсларини намойиш қиламиз. Лазги бироз лезгинкадан фарқ қилади. Яқинда бу рақси ҳам секин суръатда ижро этилишини билдик. Биз лазгини тез темпда рақс сифатида билганмиз», — дейди Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист Гюнель Шейхова.







Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев «Лазги» фестивали иштирокчиларига мурожаат қилганди.