Андижонда 34 ёшли аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди
Андижон вилояти Хўжаобод туманида уйида фоҳишахона ташкил қилган 34 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 15 апрель куни вилояти ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда 34 ёшли аёл А.Х хонадонида 2 нафар вояга етмаган қиз А.С ва Ў.С.дан шаҳвоний мақсадда фойдаланиш учун уйида сақлаб келгани аниқланди.
Аёл қизларни 500 000 сўм эвазига мижоз билан жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди. Фуқаро А.Х.дан кимёвий ишлов берилган 500 000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинди. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадарли текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олинганди. У мижозлардан шароит яратиб бергани учун 200 минг сўм олган.