Жаҳон - 14:37 · 28.04.2022

Арманистон бош вазири кортежи ҳомиладор аёлни уриб юборди — видео

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг кортежи 26 апрель куни ҳомиладор аёлни уриб кетди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Rossaprimavera.ru»

Таъкидланишича, «Toyota Prado» йўлни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 29 ёшли ҳомиладор аёлни уриб юборган, оқибатда аёл ҳалок бўлган. «Иномарка» ҳайдовчиси воқеа содир бўлганидан кейин тўхтамаган, аммо кейинчалик ҳодиса жойига қайтган. Мазкур маълумотни 27 апрелда бош вазир девонхонаси раҳбари ўринбосари Тарон Чахоян тасдиқлаган.

Расмий ходим Пашиняннинг машинаси воқеа жойидан 100–150 метр узоқликда бўлгани, бош вазир ҳодисадан хабардор бўлмаганини айтган. Арманистон бош вазири йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида миллий мажлисга етиб келганида хабар топган. «Шундан сўнг у соғлиқни сақлаш вазири ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига тегишли буйруқлар берган», — дейди расмий.

Аввалроқ Украина президентининг кортежи журналистни уриб кетгани айтилганди. Шунингдек, Қирғизистон президентининг кортежидаги автомобиль ЙТҲга учраганди.