Жаҳон - 23:25 · 28.04.2022

Бразилияда «омикрон»нинг янги тури аниқланди

Бразилияда эпидемиологлар «омикрон» штамининг янги турини аниқлади. Бу ҳақда маҳаллий «Folha de S.Paulo.» хабар берган.

Фото: «Business Insider»

Келтирилишича, тур Gisaid халқаро маълумотлар базасига киритилмаган, «омикрон»нинг BА.1 ва BА.2 турлари бирлашмасидан ҳосил бўлган мутацияcи ҳисобланади. Бразилияда вирус 16 февралда Сан-Паулуда уч ёшли боладан олинган биокимёвий қон таҳлили намунасида аниқланган. Ўз навбатида, мутахассислар «омикрон»нинг янги тури аниқлангани ҳақида гапиришга ҳали эрталиги, бунинг учун тегишли мутация камида бешта намунада топилиши кераклигини айтган.

Аввалроқ коронавирус инсон тўқималарида қанча вақт яшаши айтилганди. Шунингдек, ковидга чалинганларда кексаликда учрайдиган касаллик эрта ривожланиши аниқланган.