Жамият, Тошкент ш. - 11:30 · 28.04.2022

ДХХ Тошкентда ҳоким ёрдамчисини пора билан ушлади — видео

Давлат хавфсизлиги хизмати Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги ерни сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчисини қўлга олди.

Скрин: Telegram

Маълум бўлишича, Тошкент туманида яшовчи 1982 йилда туғилган шахс тумандаги МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимда ишловчи синфдоши билан Олмазор туманидаги 4 сотих ерни сотмоқчи бўлган. Улар ерни мансабдор танишлари орқали фуқаронинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг доллар талаб қилган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 40 ёшли фуқаро сўралган пулни олган вақтида ушланди. Шунингдек, унинг кўрсатмаси асосида ҳоким ёрдамчиси ҳам қўлга олинган.

Аввалроқ Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушганди. У фуқародан ер олиб бериш учун 5,5 миллион сўм талаб қилган.