Жаҳон - 16:13 · 28.04.2022

Лукашенко Беларусь ва Россия иттифоқ давлати қураётганини айтди

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат Россия билан бошқаларни жалб қила оладиган иттифоқ давлати қураётганини айтди. Бу ҳақда «БЕЛТА» хабар берди.

Фото: Беларусь президенти матбуот хизмати

Лукашенко Беларусь билан ҳамкорликни ривожлантиришга Россия ҳудудлари томонидан катта қизиқиш бўлаётганини айтган. Давлат раҳбари Россиянинг Воронеж вилояти губернатори Александр Гусев билан учрашувда бу бўйича маълумот берган.

«Сиз сабабли бизда шундай ҳамкорлик бор. Биз янги тамойиллар асосида ягона иттифоқ давлатини қуришга ҳаракат қилмоқдамиз, шунда ҳеч ким хафа бўлмайди, суверен, мустақил давлатлар — Беларусь ва Россия ривожланади. Ишончим комилки, собиқ иттифоқнинг бошқа республикалари ҳам бундай иттифоққа қўшилади», — деган Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Совет Иттифоқининг қулаши фожиа эканини айтганди. Шунингдек, у Ўзбекистон Россия ва Беларусь Иттифоқ давлатига қўшилиши мумкинлигини маълум қилган. Ўзбекистон томони Лукашенконинг баёнотига муносабат билдирганди.