Жаҳон - 23:24 · 28.04.2022

Малайзияда аксарият ковид чекловлари бекор қилинади

Малайзия 1 майдан бошлаб мамлакатда COVID-19 пандемияси бошланганидан бери жорий қилинган чекловларнинг аксарият қисмини бекор қилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «AP»

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Хайри Жамолиддин бу бўйича маълумот берган. Расмий тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш бекор қилинишини айтган. Бундан ташқари, эмланмаганлар вакцина олганлар билан тенг равишда ҳар қандай тадбирда қатнашиши мумкин бўлади. Шунингдек, дўконлар ва умумий овқатланиш муассасаларига киришда эмланганалик сертификатларини текшириш ҳам бекор қилинади.

«Энди эмланиш ҳолати эмас, балки коронавирус инфекцияси текширилади. Бироқ, карантинидаги ва вактсинацияланмаган саёҳатчиларга Малайзияга кириш ҳали ҳам тақиқланмоқда», — деган расмий.

Янги қоидаларга кўра, карантиндаги фуқаролар экспресс-тестдан салбий натижа олган тақдирда, карантинни тўртинчи куни тугатиши мумкин. Агар натижа ижобий бўлса, бир ҳафта давомида изоляцияда қолиш керак.

Аввалроқ Таиланд эмланган сайёҳлар учун ковид талабини юмшатганди. Шунингдек, Индонезия хорижликлар учун карантинни бекор қилганди.