«Она айиқ ва унинг икки боласи тирик» — Экология қўмитаси

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида топилган қўнғир айиқ болаларидан бири ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев «Bugun.uz»га хабар қилди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг тоғли ҳудудида «Қизил китоб»га киритилган қўнғир айиқлар яшаши аниқлангани, кейинроқ қўнғир айиқ боласи ўлдирилгани айтилганди. Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаевнинг айтишича, топилган айиқлар ва ўлдирилган айиқ боласи иккита бошқа-бошқа ҳолат эканлиги аниқланган.

Хусусан, биринчи ҳолат Теракли маҳалласи ҳудудида аниқланган бўлиб, айиқ боласи ўлдирилган ҳолатга умуман алоқаси йўқ. Ҳозирда она айиқ ва унинг икки боласи тирик эканлиги маълум бўлди. Айиқ ва унинг болаларини суратга олган шахс Теракли маҳалласи яшовчи 22 ёшли Арслон Бўронов эканлиги аниқланган. У она айиқ ва унинг болаларини 22 апрель куни кечки пайт суратга олган.

Шунингдек, иккинчи айиқ жасади топилган ҳолат эса Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигининг Қизилсой ўрмон бўлимида 5 апрель куни содир этилганлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилда икки айиқни овлашга ажратилган квота бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Экоқўмита раиси нима сабабдан «Қизил китоб»га киритилган айиқни овлашга рухсат бергани маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни овлаш учун аризалар қабули қачон бошланиши айтилганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023