Жамият - 13:42 · 28.04.2022

Ўзбекистон 3 ойда хориждан қанча телефон сотиб олгани маълум бўлди

Ўзбекистон январь–март ойларида хориждан 700 283 дона телефон импорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–март ойларида хориждан қиймати 49,9 миллион долларга 700 283 дона мобил телефон импорт қилган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 260 878 донага ошган.

Қуйида мос даврда телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинган:

  • Хитой – 533 704 дона;
  • Вьетнам – 92 639 дона;
  • Ҳиндистон – 36 698 дона;
  • БАА – 33 620 дона;
  • Қозоғистон – 3 518 дона;
  • Корея – 86 дона.

Мамлакат январь ойида 129 766 та телефон сотиб олган, ушбу техника февраль ва март ойларида 570 517 дона импорт қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг 9 ойлик телефон импорти кўрсаткичлари ҳақида маълумот берилганди.