Андижон, Жамият - 6:00 · 28.04.2022Ўзбекистонда 4 балли зилзила содир бўлди
Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида 28 апрель тонгида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 28.04.2022 03:28 да (27.04.2022 йил, Гринвич бўйича 22:28 да) зилзила содир бўлган.
Эпицентр: Андижон вилояти Хонобод шаҳри. Зилзила координаталари: 40,79 градус шимолий кенглик; 73,06 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 327 километр жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Хонобод шаҳрида 4 балл, 2 километр;
- Қўрғонтепа туманида 3 балл, 16 километр:
- Жалақудуқ туманида 2 балл, 37 километр;
- Хўжаобод туманида 2 балл, 44 километр.
Аввалроқ — 20 апрель куни Фарғона вилоятининг 7 та ҳудудида зилзила содир бўлганди.