Фотогалерея - 0:41 · 28.04.2022

Пекин кўчаларини дезинфекция қилаётган ходим, наркотик излаётган ит, қордан тозаланаётган йўллар — 27 апрель суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: Франция президенти матбуот хизмати

Франциянинг қайта сайланган президенти Эммануэл Макрон Париж яқинидаги Сержи Понтуаз шаҳрида аҳоли билан учрашди. Суратда уни топа олмасангиз, ҳайрон қолманг. Бу мигрантлар энг кўп яшайдиган шаҳарлардан бири ҳисобланади ва у халқдан қўрқмайди.

Фото: «Getty Images»

NASA ва Space-Х ХКСга Crew-4 миссиясини юборди.

Фото: «Shutterstock»

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги Байт ул Мукаррам масжиди ходими ифторлик пакетларини тайёрламоқда.

Фото: «AP»

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли яқинидаги чиқиндихонада чиқиндиларни саралаётган аёл. Унинг орқасида эса улкан тутун кўриниб турибди.

Фото: «EPA»

Индонезия пойтахти Жакартадаги вокзаллардан бирида автобус кутиб турган йўловчиларнинг юклари орасидан наркотик моддаларни излаётган хизмат ити.

Фото: «Shutterstock»

Украинанинг Бородянка шаҳри қабристонида дафн қўшиғини куйлашга тайёргарлик кўраётган аёллар.

Фото: «AFP»

Уругвай пойтахти Монтевидео осмони чақмоқ сабаб ёруғликка бурканди.

Фото: «Reuters»

Пекин кўчаларини дезинфекция қилаётган санитария хизмати ходими. Хитой коронавируснинг янги тўлқинига тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: «Reuters»

Салвадор пойтахти Сан-Салвадорда вақтинчалик ушлаб туриш жойидан қамоқхонага олиб кетилаётган хавфли жиноятчилар.

Фото: «Anadolu Agency»

Туркиянинг Айдинтепа туманидаги қор босиб қолган йўллар қордан тозаланмоқда.