Жаҳон - 23:24 · 28.04.2022

Пекинда коронавирус сабабли таълим муассасалари масофавий шаклга ўтказилди

Пекин ҳукумати шаҳарнинг икки туманидаги таълим муассасаларида коронавирус тарқалиши сабабли анъанавий дарсларни бекор қилди. Бу ҳақда «ABC News» хабар берди.

Фото: «BBC»

Маълум қилинишича, Тунчжоу ва Сичэн туманларида ўрта ва бошланғич мактаблар, шунингдек, касб-ҳунар муассасалари ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилган. Болалар боғчаси ҳам маълум муддатга ёпилган.

Кундузги дарсларнинг бекор қилиниши шаҳар мактабларидан бирида коронавирусга чалиниш ошгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жумладан, муассасада 30 дан ортиқ инфекция ҳолатлари қайд этилган.

Аввалроқ Пекинда аҳолини коронавирусга оммавий текшириш бошланганди. Шунингдек, Хитойдаги корона вазият бўйича маълумот берилган.