Жаҳон - 17:48 · 28.04.2022

Путин Украинадаги урушга аралашадиган давлатларни огоҳлантирди

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги вазиятга ташқаридан аралашиш қандай оқибатга олиб келишини айтди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Путин бу мамлакатларга қарши Россия рақибларида мавжуд бўлмаган воситалардан фойдаланишини айтган.

«Агар кимдир содир бўлаётган воқеаларга ташқаридан аралашмоқчи бўлса, улар бизга стратегик характердаги хавф туғдиришини англаши керак. Бунга жавоб яшин тезлигида амалга ошади, бу борада қарорлар қабул қилинган. Россиянинг жавобини сиз тарихингизда ҳеч қачон бошдан кечирмагансиз», — деган у.

Унинг сўзларига кўра, Россияда бунинг учун барча воситалар мавжуд. «Агар керак бўлса, биз улардан фойдаланамиз», — деган у.

Аввалроқ Путин Украинадаги «махсус операция» БМТ низомига мувофиқ бошланганини айтганди. Шунингдек, Путиннинг Украина бўйича режалари маълум қилинганди.