Жаҳон - 21:32 · 28.04.2022

Россиянинг икки шаҳридан Тошкентга авиарейс йўлга қўйилади

Россиянинг «Utair» авиакомпанияси 28 апрелдан Тошкент шаҳрига Тюмендан, 5 майдан эса Сургутдан парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Wikiwand»

Маълум қилинишича, парвозлар ҳафтада бир марта амалга оширилади. Чипта нархи эса 8,5 минг рублдан (1 миллион 3оо минг сўм атрофида) бошланади.

«Биз хориж шаҳарларидан тўғридан-тўғри парвозлар дастурини тизимли равишда кенгайтирмоқдамиз. 2022 йилнинг баҳор-ёз мавсумида Сургут ва Тюмендан Бокуга мунтазам рейсларни амалга оширамиз.

Сургутдан Хўжандга парвозни давом эттирамиз,  Тюмендан Ереванга рейсларни қайта йўлга қўйиш ва Сургут–Ереван рейсини амалга ошириш режалаштирилмоқда», — деган «Utair» авиакомпанияси расмийси.

Аввалроқ Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасида янги авиарейс йўлга қўйилганди. Шунингдек, Тошкентдан Ростов ва Краснодарга парвозлар бекор қилинганди.