Самарқанд - 10:45 · 28.04.2022

Самарқандда мактаб ўқувчиси ЙПХ ходимига бўйсунмай, қочиб кетди — видео

Самарқанд шаҳрида мактаб ўқувчиси «Nexia-3» автомобилида ЙПХ ходимига бўйсунмай, қочиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Скрин: Telegram

Маълум бўлишича, шаҳарнинг Спитамен кўчасида инспектор хизмат олиб бораётганида «Nexia-3» автомобилиuf тўхташ ишорасини кўрсатган. Ҳайдовчи ходимга бўйсинмасдан, ҳаракатланишда давом этган.

Кўрилган чоралар натижасида автомашина тўхтатилган. Аниқланишича, «Nexia-3»ни ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, вояга етмаган мактаб ўқувчиси бошқарган. Мазкур ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдончасига жойлаштирилади.

Аввалроқ Тошкентда «Malibu» ЙПХ инспектори талабига бўйсунмай, қочиб кетгани ҳақида маълумот берилганди.