Самарқандда сайёҳни ҳақоратлаган меҳмонхона иш бошқарувчиси қамалди
Самарқанд шаҳрида В.К. исмли сайёҳни ҳақоратлаган меҳмонхона иш бошқарувчиси 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратурага тарихий обидалар билан танишиш учун келган сайёҳ, IT соҳаси мутахассиси В.К. мурожаат қилган. Унда шаҳардаги меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У. уни ҳақорат қилиб, шаън ва қадр-қимматини камситгани кўрсатган ва қонуний чора кўришни сўраган.
Ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича меҳмонхона иш бошқарувчиси нинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим қилинди. Суднинг қарори билан ҳуқуқбузарлик содир этган А.У.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, жавобгарлик муқаррарлиги таъминланди.
Аввалроқ Ўзбекистонда россиялик блогер дрон сабабли ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Бухоро вилояти Божхона бошқармаси «Bugun.uz»га унга нисбатан тазйиқ ўтказилмагани ҳақида маълумот берган.