Фотогалерея - 23:57 · 28.04.2022

Уруш ўчоғига борган БМТ бош котиби, судга чақирилган Жонни Деп, Москвада ёниб кетган автомобиллар — 28 апрель суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «АГН «Москва»»

Москва жанубида кўп қаватли уй ёнида еттита автомобиль ёниб кетди. Суратни кўрганда, изоҳини ўқимаган одам, «ҳа, яна Украина бўлса керак», деб ўйлаши аниқ. Чунки бундай ҳолатни биз охирги вақтлар Украинада кўраётган эдик.

Фото: «EPA»

Машҳур Голливуд актёри Жонни Деп собиқ аёли Эмбер Херд билан судлашмоқда.

Фото: «EPA»

Швейцарияда «Тур Романдия» кўпкунлик велопойгаси давом этмоқда.

Фото: «Hindustan Times»

Ҳиндистон пойтахтида ҳаво чиқиндихоналардан чиқаётган токсик тутун сабаб ифлосланиш даражасидан ошиб кетди.

Фото: «Getty Images»

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш Украинанинг уруш сабаб вайрон бўлган Ирпин шаҳрига ташриф буюрди. Олдинроқ у Россия президенти Владимир Путин билан учрашган эди.

Фото: «Anadolu Agency»

Қадр кечасида Абу Дабидаги Шайх Зайд масжидида ибодат қилаётган мусулмонлар.

Фото: «Reuters»

Рамазон ҳайити байрами арафасида уйига қайтаётган индонезияликлар Жакарта йўлларида тирбандликни юзага келишига сабаб бўлди.

Фото: «Reuters»

Шри Ланка пойтахти Коломбода касаба уюшмалари аъзолари норозилик намойиши ўтказмоқда.

Фото: «Reuters»

Сан Паолода ёнғин сабаб уйидан қочиб чиққан қиз онасини қучоқлаб турибди.

Фото: «Saudi Press Agency»

Макка шаҳридаги Масжид-ул Ҳаромда намоз ўқилмоқда.