Жаҳон - 19:52 · 29.04.2022

Австралияда «омикрон» штамининг янги тури аниқланди

Австралияда BА.4 «омирон» штамининг янги турига чалиниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «BBC»

Хабарга кўра, янги вирус тури Жанубий Африкадан Сиднейга келган эркакда аниқланган. «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти BА.4 ва BА.5 ‘омикрон’ штаммининг янги вариантларини кузатмоқда, уларнинг мутациялари организмнинг иммун реакциясидан қочишга ёрдам бериши мумкин», дейилади мамлакат ССВ хабарида.

Шунингдек, вазирлик «яқин икки ой ичида Австралия янги вариантларга дуч келиши ва улар тезликда тарқалишини» таъкидлаган.

Аввалроқ Австралияда коронавируснинг «ХЕ» штами аниқланганди. Шунингдек, мамлакатда барча ковид чекловларини бекор қилинганди.