БМТ бош котиби келганда учирилган ракеталар, ҳалок бўлган болалар сони ва Россия банкининг навбатдаги йиғилиши

Россия қўшинларининг Украина ҳудудларига бостириб кириши ортидан бошланган уруш 24 февралдан буён давом этмоқда. Қуйида 29 апрель куни содир бўлган можарога алоқадор асосий янгиликларни тақдим этамиз.

Фото: «Reuters»

Украина пойтахти Киев шаҳрига яна ракета ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда «Медуза» хабар берди.

Қайд этилишича, ракета ҳужуми Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш шаҳарда бўлган вақтида содир бўлган. Шу куни Киевга томон бешта ракета учирилган. Хусусан, шаҳарнинг Шевченковский туманига иккита ракета тушган.

Украинадаги уруш бошланганидан бери 219 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси матбуот хизмати ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Таъкидланишича, яна 398 нафар бола уруш оқибатида яраланган. Эслатиб ўтамиз, Украина Бош прокуратураси томонидан тақдим этилаётган маълумотлар доимий равишда янгилаб борилмоқда.

Германия Европа Иттифоқининг Россияга қарши нефть эмбаргосига қарши эмас. Бу ҳақда Германия вице-канцлери ва Иқтисодиёт вазири Роберт Хабекка таяниб «Bloomberg» хабар берди.

Хабекнинг таъкидлашича, қарор «нархларнинг кескин ошиши» ва таъминотнинг узилишига олиб келади. «Аммо биз энди миллий фалокат ҳақида гапирмаяпмиз. Биз нефть бўйича сезиларли ютуқларга эришдик ва агар эмбарго жорий этилса, унга қўшилишимиз мумкин», — деган сиёсатчи.

Россия ҳарбийлари Украинага гуманитар ёрдам кўрсатган икки нафар британияликни қўлга олди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Таъкидланишича, бу ҳақда нашрга Украинада фаолият юритувчи хайрия ташкилотлари тармоғи ҳаммуассиси Доминик Бирн маълумот берган. Бирннинг сўзларига кўра, кеча икки нафар британиялик икки фарзандли онага Россия армияси назорати остида қолган қишлоқни тарк этишга ёрдам беришга ҳаракат қилган.

Россия ҳарбийлари британияликларни назорат-ўтказиш пунктида тўхтатган, Бирннинг сўзларига кўра, ҳарбийлар аёлни «Британия жосусларига ёрдам беришда» айблаб, бақирган.

Кейинроқ Бирн Британия дипломатларини воқеа ҳақида огоҳлантирган, бироқ улар ҳозирча ҳеч қандай расмий баёнот бермаган.

Айтилишича, мазкур икки нафар британияликнинг исми Пол Юри ва Дилан Хили ҳисобланади. Юри Англиянинг шимоли-ғарбий қисмидан, Хили эса Кембриджширдан бўлган. Юрининг онасининг сўзларига кўра, у қандли диабетга чалинган ва доимий равишда инсулинга муҳтож ҳисобланади.

Россия банки (мамлакат Марказий банки) навбатдаги йиғилишини ўтказди. Унда мамлакат иқтисодиёти бўйича бир нечта прогнозлар эълон қилинди.

Таъкидланишича, 2022 йилда Россия ялпи ички маҳсулоти 8 фоиздан 10 фоизгача қисқариши кутиляпти. 2023 йилда 0 ҳамда -3 фоиз прогноз қилинган. 2024 йилда эса 2,5–3,5 фоиз оралиғида ўсиш кутиляпти.

Йиллик инфляция бўйича эса прогнозлар қуйидагича:

  • 2022 йил — 18–23 фоиз;
  • 2023 йил — 5–7 фоиз;
  • 2024 йил — 4 фоиз.
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023