Жаҳон - 19:54 · 29.04.2022

Болгария сайёҳлардан коронавирус талабларини олиб ташлайди

Болгария 1 майдан бошлаб хорижлик сайёҳлар учун жорий этилган ковидга қарши барча чекловларни олиб ташлайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, энди Болгарияга киришда эмлаш сертификати ёки ПЗР тестини тақдим этиш шарт эмас. Аввалроқ мамлакатда пандемия сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режими ва тиббий ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинган.

Маълумот учун, Болгарияда 2020 йил май ойи ўрталарида фавқулодда эпидемиологик ҳолат эълон қилинган, у 13 мартдан бери амалда бўлган фавқулодда ҳолат ўрнини эгаллаган.

Аввалроқ Швейцарияда сайёҳлар учун ўрнатилган ковид чекловлар олиб ташланиши ва Таиланд эмланган сайёҳлар учун ковид талабини юмшатгани маълум қилинганди.