Жаҳон - 21:34 · 29.04.2022

Бошқирдистон раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «ИА Regnum»

Маълум қилинишича, Радий Хабировнинг ташрифи 17–19 май кунларига мўлжалланган бўлиб, у таркибига 50 дан ортиқ корхона вакиллари кирувчи делегацияга раҳбарлик қилади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбарияти, шунингдек, турли идора ва бирлашмалар вакиллари билан учрашувлар ўтказилади. Меҳмонлар Бошқирдистоннинг экспорт ва сармоявий салоҳиятининг катта тақдимотини ўтказади, шунингдек, Нукус ва Самарқандга ташриф буюради.

Аввалроқ Беларусь бош вазири Роман Головченко Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан учрашиши маълум қилинганди.