Фотогалерея - 23:57 · 29.04.2022

Фотосессия қилган Ким Чен Ин, тест учун навбатда турган пекинликлар, Қуддус кунини нишонлаётган эронликлар — 29 апрель суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Getty Images»

Украинанинг Запарожие шаҳрида руслар ҳужумидан кейин тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: «AFP»

Молдова пойтахти Кишинёвда вазият анча кескинлашмоқда. Пойтахт бозорларида одамлар камайган. Россиянинг навбатдаги ўлжаси Молдова бўлиши мумкин.

Фото: «Shutterstock»

Украинанинг Харкjв шаҳри метросида жон сақлаётган украиналиклар.

Фото: «Getty Images»

Қуддусдаги фаластинликлар Рамазон ойининг сўнгги жумасида салқинланмоқда.

Фото: «AFP»

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида одамлар иссиқ кунларда салқинламоқда.

Фото: «AFP»

Эрон пойтахти Теҳронда Ҳайбар ракетаси ва Фаластин байроқлари билан Қуддус куни нишонланмоқда.

Фото: «KCNA»

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин аскарлар билан фотосессия уюштирди.

Фото: «Getty Images»

Индонезияликлар Рамазон ҳайити муносабати билан мамлакат ичида саёҳатга чиқмоқда.

Фото: «Anadolu Agency»

Хитой пойтахти Пекинда одамлар коронавирусга тест топшириш учун навбат кутмоқда.

Фото: «Getty Images»

Баку яқинидаги Azersun саноат паркида кучли ёнғин келиб чиқди.

Фото: «Reuters»

Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат жанубидаги бозорларни айланиб юрибди.