Фотогалерея - 23:57 · 29.04.2022Фотосессия қилган Ким Чен Ин, тест учун навбатда турган пекинликлар, Қуддус кунини нишонлаётган эронликлар — 29 апрель суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фото: «Getty Images»Украинанинг Запарожие шаҳрида руслар ҳужумидан кейин тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Фото: «AFP»Молдова пойтахти Кишинёвда вазият анча кескинлашмоқда. Пойтахт бозорларида одамлар камайган. Россиянинг навбатдаги ўлжаси Молдова бўлиши мумкин.
Фото: «Shutterstock»Украинанинг Харкjв шаҳри метросида жон сақлаётган украиналиклар.
Фото: «Getty Images»Қуддусдаги фаластинликлар Рамазон ойининг сўнгги жумасида салқинланмоқда.
Фото: «AFP»Покистоннинг Лаҳор шаҳрида одамлар иссиқ кунларда салқинламоқда.
Фото: «AFP»Эрон пойтахти Теҳронда Ҳайбар ракетаси ва Фаластин байроқлари билан Қуддус куни нишонланмоқда.
Фото: «KCNA»Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин аскарлар билан фотосессия уюштирди.
Фото: «Getty Images»Индонезияликлар Рамазон ҳайити муносабати билан мамлакат ичида саёҳатга чиқмоқда.
Фото: «Anadolu Agency»Хитой пойтахти Пекинда одамлар коронавирусга тест топшириш учун навбат кутмоқда.
Фото: «Getty Images»Баку яқинидаги Azersun саноат паркида кучли ёнғин келиб чиқди.
Фото: «Reuters»Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат жанубидаги бозорларни айланиб юрибди.