Жаҳон тиллари университети талабаси ўзини юқори қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди
Тошкент шаҳридаги Жаҳон тиллари университетининг талабаси ўзини тўртинчи қаватдан пастга ташлаб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Қайд этилишича, 29 апрель куни тахминан соат тонгги 8:10 лар атрофида талаба ўз жонига қасд қилиш ҳолати кузатилган. Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, «Bugun.uz» ҳолат юзасидан маълумот олиш учун Жаҳон тиллари университети ахборот хизмати билан боғланди. Университет матбуот котиби бу бўйича тез орада баёнот берилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 21 апрель куни Халқаро бизнес маркази биносининг 10-қаватидан эркак қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди.