Жаҳон - 14:06 · 29.04.2022

Канада ҳукумати Ойда қилинган жиноятларни жазолашни режалаштирмоқда

Канада ҳукумати Ойда содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунни парламентга тақдим этди. Бу ҳақда «CBC» хабар берди.

Фото: «SETI Institute»

Келтирилишича, миллий жиноят кодекси канадалик астронавтларни Халқаро космик станцияга парвоз пайтида содир этиши мумкин бўлган жиноятлардан узоқроқ тутади. У ерда қилинган ҳар қандай ноқонуний ҳаракат Канадада содир этилган жиноят сифатида қабул қилинади.

Ўзгартиришлар Канаданинг «Lunar Gateway» лойиҳасига қўшилиши натижасида келиб чиққан. Ушбу лойиҳа иштирокчилари Ойга саёҳат қилишни режалаштирмоқда. Канада жиноят кодексининг янги таҳририда Ой орбитасида қурилиши режалаштирилган «Gateway» станциясида содир этилган жиноятлар ҳисобга олинади.

Аввалроқ АҚШ Ойга ядровий зарба беришни кўзлагани маълум бўлганди. Шунингдек, NASA раҳбари ўзга сайёраликлар борлиги ҳақида гапирганди.