Ўзбекистонда охирги 13 йил давомида 19 ёшгача бўлган ёшларнинг аҳоли сонидаги улуши сезиларли қисқариб, кексалар улуши ортмоқда — инфографика

Статистика қўмитаси сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, ёшларнинг умумий аҳоли сонидаги улуши камайиб бормоқда. Бундан ташқари, охирги 13 йилда аёлларнинг умумий сонида 0-19 ёшдаги қизларнинг улуши, эркакларнинг умумий сонидаги 0–19 ёшдаги ўғил болаларнинг улушидан камайиб бормоқда.

Охирги 3 йилда 60 ёшдан ошган фуқароларнинг Ўзбекистон аҳолисининг умумий сонидаги улуши кескин ортиб кетди, айни вақтда ёшлар улуши камаймоқда. Ушбу ҳолат мамлакатнинг барча вилоятларида кузатилган. Айниқса Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Навоий, Андижон ва Бухоро вилоятида кўпроқ кузатилган.

Мисол учун, 2009 йилда 60 ёшдан катта аҳоли вакиллари Тошкент шаҳри аҳолисининг 11,3 фоизни ташкил қилган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 23,3 фоизга етган. Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари, Қорақалпоғистонда ёшлар улуши бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ. Ҳудудларда ёш бўйича бўлиниш ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги инфографикада батафсил кўришингиз мумкин.

Қайд этиш жоизки, агар 2009 йилда Ўзбекистонда аёллар сони эркаклар сони билан деярли тенг бўлган бўлса, 2021 йилга келиб эркаклар улуши бироз ўсган. 2009 йилда аёллар улуши 49,98 ни, эркаклар улуши эса 50,02 фоизни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда эркаклар улуши 50,29 фоиз, аёллар улуши эса 49,71 фоизни ташкил қилди.

Айни вақтда 0–19 ёшдаги қизларнинг аёлларнинг умумий сонидаги улуши, шу ёшдаги ўғил болаларнинг эркакларнинг умумий сонидан 2 фоизга камайди. Яъни Ўзбекистонда аёлларнинг эркакларга нисбатан кўпроқ ҳаёт кечириши ва эркакларнинг аёллардан кўпроқлиги ҳолатида ёш қизлар улуши ёш ўғил болалар улушига нисбатан камроқ эканини кузатиш мумкин.

 

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади