Қашқадарёда хотинининг кўзини ўйиб олиб, юрагига пичоқ санчиб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди — видео

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 2021 йил 21 октябрь куни хотини Г.Ҳ. билан жанжаллашиб, оғир тан жароҳати етказиб ўлдирган фуқаро У.Э.га нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: «Nasaf TV»

Маълум қилинишича, судланувчи У.Э.га Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми билан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

«Залда ҳаммадан кечирим сўрайман, Президентимдан кечирим сўрайман биринчи ўринда. Мен бу уришимда ўлиб қолади, деб ўйламаганман. Бундай ниятим ҳам бўлмаган», — дейди эркак.

Эслатиб ўтамиз, Яккабоғ туманидаги Уйғур маҳалласида 21 октябрь куни фуқаро У.Э. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Г.Ҳ. билан жанжаллашиб, уни бир неча бор уриб, тан жароҳати етказиб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) аломатлари билан иш очилган, гумонланувчи У.Э. қамоққа олинган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси орадан бир ой ўтиб, 22 ноябрь куни — «Дарё» сўровидан сўнг ахборот берган.

Марҳуманинг отаси К.Ҳ.нинг сўзларига кўра, куёви «қизини ваҳшиёна тарзда уриб ўлдирган — бошига қаттиқ жисм билан уриб, бош суяклари ва бурнини синдирган, кўзини ўйиб олган, юрак қисмига пичоқ санчиб, қийнаб ўлдирган». Ота бу сўзларини тасдиқловчи сурат ва ҳужжатлари борлигини айтган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023