Жамият - 14:33 · 29.04.2022

Рамазон ҳайити муносабати билан вилоятларга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Рамазон ҳайити муносабати билан «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 2022 йил 2 майдан 5 майгача Термиз, Нукус, Бухоро, Урганч ва Андижонга қўшимча авиақатновларни бажаради. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, қўшимча қатновлар қуйидаги жадвал асосида (маҳаллий вақт билан)амалга оширилади :

2 май

  • HY- 067 Тошкент–Термиз 19:00 / 20:20
    HY- 068 Термиз–Тошкент 21:10 / 22:20
  • HY- 017 Тошкент–Нукус 19:00 / 20:40
    HY- 018 Нукус–Тошкент 21:30 / 22:50

3 май

  • HY — 089 Тошкент–Андижон 19:30 / 20:30
    HY — 090 Андижон–Тошкент 21:20 / 22:30
  • HY — 021 Тошкент–Бухоро 19:00 / 20:10
    HY — 022 Бухоро–Тошкент 21:00 / 22:00
  • HY — 051 Тошкент–Урганч 11:00 / 12:30
    HY — 052 Урганч–Тошкент 13:30 / 14:50

4 май

  • HY — 055 Тошкент–Урганч 13:30 / 15:00
    HY — 056 Урганч–Тошкент 16:00 / 17:20
  • HY — 065 Тошкент–Термиз 07:40 / 09:00
    HY — 066 Термиз–Тошкент 09:50 / 11:00
  • HY — 091 Тошкент–Андижон 19:30 / 20:30
    HY- 092 Андижон–Тошкент 21:20 / 22:30

5 май

  • HY — 091 Тошкент–Андижон 09:30 / 10:30
    HY — 092 Андижон–Тошкент 11:20 / 12:10
  • HY — 069 Тошкент–Термиз 14:00 / 15:20
    HY- 070 Термиз–Тошкент 16:10 / 17:20
  • HY — 023 Тошкент–Бухоро 19:00 / 20:10
    HY — 024 Бухоро–Тошкент 21:00 / 22:00

Маълумот ўрнида, авиачипталарни компаниянинг расмий сайтидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородан Истанбулга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистондан Францияга авиақатновлар тикланиши маълум қилинганди.