Жаҳон - 16:54 · 29.04.2022

Россия–Украина уруши ва автомобиль нархлари боғлиқлиги нимада?

Икки ойдан ошиқ вақт давомида кечаётган Россия ва Украина ҳарбий тўқнашуви бутун дунё, хусусан, МДҲ мамлакатлари иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Асосий хомашё ва материал турларининг кескин қимматлашуви, логистик занжирлар узилиши, йирик ишлаб чиқаришларнинг режадан ташқари тўхташи – ҳарбий операция ва унинг оқибатида Россияга қарши қатъий санкциялар қўлланиши оқибатлари шулардан иборат.

Айниқса, автобозор рўй бераётган жараёнлардан кўп азият чекди — оммабоп моделлар ишлаб чиқаришнинг мажбурий қисқариши туфайли ўткир тақчиллик ҳолатига келди, бир вақтнинг ўзида уларнинг нархи кескин юқорига сакради. Россия ва Ўзбекистондан мисол келтирамиз. Нега айнан бу давлатлардан? Чунки ҳар иккала мамлакат Совет Иттифоқи таркибида бўлган ва кўп жиҳатдан ўхшаш муаммолардан ўтишга тўғри келган, шунингдек, икки мамлакат ҳам дунёнинг йирик брендлари илғор тажрибаларини қамраган ўз миллий автосаноатини ривожлантиришга катта куч сарфлаган.

Шундай қилиб, Россияда янги енгил автомобиллар 2022 йил марти якунларига кўра, ўртача 40%га ошган, бу ҳақда апрел ойи бошида «Коммерсантъ» газетаси ўз тадқиқоти ва «Автостат» таҳлилий агентлиги маълумотларига асосланиб хабар берган. Дарвоқе, март ойида Россия автосаноати етакчиси АВТОВАЗ Lada автомобилининг тавсия этилган чакана нархини комплектация моделига қараб икки маротаба 11 фоиздан 47 фоизгача оширган.

Россияда энг машҳур хорижий бренд — Kia автомобиллари 24-39 фоизга қимматлади. Mitsubishi’да моделлар нарх динамикаси +42%ни, Mazda’да — +35%, Subaru’да эса +25%ни кўрсатди. Инқироз хитой бренди автомобилларини ҳам четлаб ўтмади — масалан, Chery ва Exeed март ойи давомида ўртача 45%га қимматлади. Россияда тақдим этилган европа брендларидан нарх кўрсаткичлари 29-50%га ошган Peugeot’ни эътироф этиш мумкин.

2022 йилнинг дастлабки баҳор ойи якунлари бўйича Россиянинг янги енгил ва енгил тижорат автомобиллари бозори ўтган йилга нисбатан 62,9% — 93 547 бирликка қисқаргани ҳайратланарли эмас.

Энди МДҲда етарли даражада йирик автобозор саналувчи, шунингдек, ўз ривожланган автомобил саноатига эга Ўзбекистон ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Мамлакатда оммалашган Kia моделлари Seltos (ихчам кроссовер) ва K5 (бизнес тоифасидаги седан) нархлари апрел бошида 10-11%га ошди. Таъкидлаш керакки, бу Ўзбекистонда йил бошидан бери Kia нархларининг иккинчи бор ошиши.

Марказий Осиё мамлакати бозорига энди-энди кириб бораётган Renault, автомобиллари ҳам нарх ошишининг +6 дан +11%гача бўлган динкамикасини намоён этди.

Россия Lada’си Ўзбекистонда мартнинг ўзида уч маротаба қимматлади.

Ўзбекистон миллий авто ишлаб чиқарувчиси — UzAuto Motors компанияси — нафақат тижорат, балки ижтимоий мақсадларга асосланиб иш кўради, шу боис, ишлаб чиқарилаётган Chevrolet автомобиллари номенклатураси нархларининг ўсишини бир маромда ушлаб туришга ҳаракат қилади.

Ўзбекистонда Chevrolet бренди машиналари март ойида моделига қараб, 8-12%га қимматлади. Бироқ шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу сўнгги икки йил мобайнида нархларнинг биринчи бор ошиши. Фарқини ҳис қилинг! – эски рекламалардан бирида айнан шундай гап бор эди, зеро, бир ойда уч маротаба ва 2 йил деганда, бир нарх ошиши ўртасидаги тафовут катта.

Таққослаш учун (қавс ичида) АвтоВАЗ бундан ҳам кескинроқ усулларни қўллашини айтиб ўтишимиз керак – ҳозирги пайтда медиа жорий этилган савдо чекловлари ҳамда ўз маҳсулоти нархларини ўсишдан тўхтатиб туриш илинжида тольяттилик автомобилсозлар Lada’нинг соддалаштирилган версиясини ишлаб чиқаришга тайёрлаётгани ҳақидаги хабарларга тўлган. Унда хавфсизлик ёстиқчалари, АБС, ESP бўлмайди ва эскирган Евро-2 экологик тоифасидаги моторлар ўрнатилади. Дарвоқе, матбуотдаги хабарларга кўра, тез орада Россия бренди ихлосмандлари автомат қутиси билан ҳам хайрлашишига тўғри келади.

Хўш, Ўзбекистонда вазият қандай? Бу ерда UzAuto Motors компанияси, аксинча, бир неча ойдан сўнг 2та янги замонавий Chevrolet Tracker ва Chevrolet Onix моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Эътиборлиси, янги моделлар ҳам талаб катта бўлган майдонлардан жой олади, чунки ўзбек компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган Spark, Lacetti, Nexia, Cobalt ва Damas каби автомобиллар кенг истеъмолчилар қатлами учун мўлжалланган.

Ўзбекистондаги машиналардан аҳоли янада кенгроқ фойдалан олиши учун мамлакат ҳукумати иккита муҳим қадамни қўйди. Ҳар иккаласи аҳолининг шахсий автомобиллар таъминланишига қаратилган. Биринчидан, янги автомобилларга 3 фоизлик солиқ бекор қилинди. Иккинчидан эса, хориждан олиб кириладиган автомобиллар учун бож тўловлари икки баробар — машина нархининг 30%идан 15%игача пасайтирилди.

Илгариловчи инфляция бугун бутун дунёни қамраб олганини эътироф этиш жоиз. Ҳатто энг машҳур авто ишлаб чиқарувчи — Tesla компанияси ҳам сўнгги 4 ой давомида АҚШдаги электромобиллари нархини 5 маротаба оширди, улар нархининг ўсиш динамикаси 15%дан юқори.

Жаҳон автосаноати Россия-Украина инқирозига қадар коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган яримўтказгичлар тақчиллигидан азият чекаётган эди. Энди эса нефть ва нефт-кимё маҳсулотлари, пўлат ижараси, алюминий ва ҳ.к. нархлари ошиши билан боғлиқ муаммолар қўшилди.

Бир томондан, кўп ҳолларда биз нархларнинг ошиши, бозордан кетиш, комплектациялар ночорлашуви каби директив чораларни қабул қилишга ундовчи имконсизликни кузатмоқдамиз. Бунинг оқибатида глобал сотувлар қисқариши, авто ихлосмандлари орасида брендга муносабатнинг ўзгариши каби ҳолатлар юз бериши мумкин. Яъни, ҳар қандай йўл билан тирик қолишга бўлган ҳаракат мантиқан содиқ мижозлар орасида саркетолог ва муҳандислар йиллар давомида мисқоллаб эришган ҳурматнинг йўқолишига олиб келиши эҳтимоли бор.

Лекин бошқа томондан, авто ишлаб чиқарувчилар ва брендлар орасида умумий “ваҳима” фонида ўз қийинчиликларини истеъмолчи ва ҳамкорлар елкасига ортмаётганларни яққол кўришимиз мумкин. Тахминимизча, инқироз якунида айнан шундай ишлаб чиқарувчилар ўз ўрни ва нуфузини сақлаб қолиш ва ҳатто, мустаҳкамлаш учун барча имкониятга эга.