Жаҳон - 19:53 · 29.04.2022

Шанхайда коронавирус талаблари юмшатилди

Шанхай ҳукумати 12 миллиондан ортиқ аҳоли учун карантинни юмшатишга қарор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «AFP»

Шаҳарда ковидга қарши чекловлар босқичма-босқич юмшатилмоқда, чунки касаллик ташувчилари сони камаймоқда. Бироқ камида 11 миллион киши ҳали ҳам турар жойларини тарк эта олмаяпти. Бир неча ҳафта олдин ҳукумат эпидемиологик вазият сабабли шаҳарларни ёпиқ, назорат қилинадиган ва профилактика тоифаларига бўлган. Ёпиқ ҳудудларда аҳоли уйидан чиқа олмайди, назорат остидагиларга эса уй ҳудудидан чиқиш тақиқланади. Профилактикда шаҳардан чиқиш мумкин эмас.

Аввалроқ Пекинда коронавирус сабабли таълим муассасалари масофавий шаклга ўтказилганди. Шунингдек, шаҳарда аҳолини коронавирусга оммавий текшириш бошланган.