Жаҳон - 18:05 · 29.04.2022

Хитойда олти қаватли бино қулаб тушди — видео

Хитойнинг Хунань провинцияси Чанша шаҳрида 29 апрель, жума куни олти қаватли бино қулаб тушди. Бу ҳақда «CNA» хабар берди.

Фото: «CNA»

Келтирилишича, қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Воқеа жойига маҳаллий вақт билан соат 12:50 да ўт ўчирувчи ва қутқарувчиларнинг биринчи гуруҳи етиб борган. Бинонинг умумий майдони тахминан 800 квадрат метрни ташкил қилади. Биринчи қаватда дўконлар, иккинчи қаватда умумий овқатланиш жойи, учинчи қаватда хусусий кинотеатр, 4-6-қаватларда кичик меҳмонхона жойлашган. Олтинчи қаватнинг тепасида бино эгасига тегишли болохона ҳам бўлган.

Бино қулаши сабаблари ҳозирча аниқланмаган, ҳодиса вақтида бинода қанча одам бўлгани ҳам номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Хитой деворининг бир қисми қулаб тушганди. Шунингдек, Ҳиндистонда жарлик бўйидаги 7 қаватли бино қулаган.