Жаҳон, Сиёсат - 8:44 · 29.04.2022

Зеленский Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитига таклиф қилинди

Украина президенти Владимир Зеленский Индонезия президенти Жоко Видодо уни 2022 йилги G20 («Катта йигирмалик») саммитига таклиф қилганини айтди. Бу ҳақда «UPI» хабар берди.

Фото: «BBC»

Зеленский Twitter’да 2022 йилги G20 саммитига раислик қилаётган Видодо билан гаплашганини ёзган. У ноябрь ойи ўрталарида Индонезиянинг Бали шаҳрида бўлиб ўтадиган дунё етакчиларининг учрашувига таклиф қилганини айтиб, бунинг учун миннатдорчилик билдирган.

«Мени G20 саммитига таклиф қилганингиздан миннатдорман», — деган Украина президенти. Шунингдек, у  иккала президент озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳақида фикр алмашганини айтган.

Россиянинг Индонезиядаги элчиси Людмила Воробьева март ойида Россия президенти Владимир Путин саммитда иштирок этиши мумкинлигини айтган ва унинг иштироки «кўп нарсаларга, жумладан, COVID’га боғлиқ бўлишини» қўшимча қилган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков апрель ойи бошида Путин ўз режалари ҳақида учрашувга яқинроқ қарор қабул қилишини айтган.

Аввалроқ Путиннинг Украина бўйича режалари маълум қилинганди. Шунингдек, Зеленский Россия билан имзоланадиган тинчлик шартномаси қандай бўлиши мумкинлигини айтган.