Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркиби маълум бўлди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан 30 апрель куни Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилганди. «Bugun.uz» гуманитар ёрдам таркиби бўйича маълумот берди.
Фото: «Bugun.uz»
Қайд этилишича, гуманитар юк Рамазон ҳайити муносабати билан жўнатилган.
Фото: «Bugun.uz»
Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олган:
ун маҳсулоти – 1000 тонна;
икра – 12 минг дона;
шоколад, печенье – 9679 қути;
мураббо – 161 506 банка;
дори-дармон – 70 000 қадоқда;
вакцина – 100 минг дона;
ковид-тест – 100 минг дона;
кийим-кечак – 20 минг дона;
ёғ – 10 тонна;
лапша маҳсулоти – 6600 қути;
дори-дармон – 103 716 дона;
буғдой – 2000 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг биродар афғон халқига инсонпарварлик ёрдами 58 та вагондан иборат поездида жўнатилганди. Гуманитар ёрдам Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга юборилган.