Истанбулдан учган самолёт Самарқанд аэропортига қўна олмади

Туркиянинг Истанбул шаҳридан учган самолёт Самарқанд аэропортига қўна олмади. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Истанбулдан учган «HY-276» йўловчи рейси Самарқанд аэропортига қўна олмаган. Бунга эса ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Момақалдироқ туфайли самолёт Бухоро аэропортига йўналтирилган.

Маълумот ўрнида, 2021 йил 28 декабрь куни Тошкентдан учган самолёт Андижон аэропортига қўна олмагани маълум бўлганди. Маълум қилинишича, «HY-091» Тошкент–Андижон йўловчи рейси манзилига — Андижон аэропортига қўна олмаган. Бунга эса аэропорт ҳудудида кузатилган туманли об-ҳаво сабаб бўлган. Оқибатда йўловчи рейси Фарғона халқаро аэропортига учиб, ўша ерга қўнган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги иккита аэропортда парвозлар кечиктирилганди. Шунингдек,  Қашқадарёда самолёт двигателлари ишламай қолиши оқибатида йўловчилар бир неча соат иссиқда қолиб кетганди.

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади