Жаҳон - 21:27 · 30.04.2022

Ковиднинг яна бир ножўя асорати маълум бўлди

Коронавирусдан тузалганлар касалликнинг кўнгил айниш асоратига дуч келади. Бу ҳақда «URA.ru» хабар берди.

Фото: «Samaritan’s Purse»

Маълум қилинишича, ушбу асорат ошқозон-ичак трактининг бузилиши, неврологик касалликлар ва коронавирусга қарши дориларининг ён таъсири бўлиши мумкин.

«Кўнгил айниши бир қанча сабабларга кўра, коронавирус инфекцияси фонида ривожланиши мумкин. Улардан асосийси вируснинг ошқозон-ичак тракти ҳужайраларига бевосита зарар етказиши ҳисобланади», — дейди россиялик тиббиёт фанлари доктори Сергей Токарев.

Мутахассисга кўра, ножўя таъсир беморнинг коронавирус вақтида қабул қилган дори воситалари билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

«Кўнгил айниши иссиқлик туширувчи дори ва ковидни даволашда ишлатиладиган бир қатор препаратларнинг ножўя таъсири бўлиши мумкин. Шунингдек, кўнгил айниши неврологик касалликни билдириши, у узоқ вақт сақланиб постковид синдромига айланиши мумкин», — дейди у.

Аввалроқ олимлар вакциналарнинг ножўя таъсирини аниқлаганди. Шунингдек, эмланишдан кейин ножўя таъсир юзага келишига нима сабаб бўлиши очиқланган.