11:17 | 30.04.22 91

Ўзбекистон биродар Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди — видео

Гуманитар юк 58 та вагондан иборат поездда олиб кетилмоқда

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан 30 апрель куни Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами 58 та вагондан иборат поездида жўнатилган. Гуманитар ёрдам Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга юборилган.

Фото: «Bugun.uz»

Шу муносабат билан икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Фото: «Bugun.uz»

Аввалроқ Ўзбекистон Афғонистонга 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдами жўнатганди. Гуманитар ёрдам пакетида озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўмир маҳсулотлари бўлган.