Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эълон қилинди
Давлат статистика қўмитаси «Bugun.uz»га ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари бўйича маълумот берди.
Фото: «Bugun.uz»
Қайд этилишича, картошка, гуруч ва ўсимлик ёғи нархларида ошиш кузатилган. 2022 йил 27 апрель ҳолатига кўра,
суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000–72 000 сўм;
қўй гўшти (1 килограмм) — 55 000–85 000 сўм;
картошка (1 килограмм) — 2500–8000 сўм;
пиёз (1 килограмм) — 2000–5000 сўм;
сабзи (1 килограмм) — 1000–6000 сўм;
тухум (10 дона) — 7000–15 000 сўм;
гуруч (1 килограмм) — 4500–20 000 сўм;
ўсимлик ёғи (1 литр) — 15 000–26 000 сўм;
шакар (1 килограмм) — 8800–13 000 сўм.
Аввалроқ 2022 йил март ойи ҳолатига кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида ва энг арзони Наманган вилоятида сотилган ҳақида хабар берилганди.