Жаҳон - 21:49 · 30.04.2022

Қирғизистон мамлакатга киришга қўйилган барча ковид чекловларни олиб ташлади

Қирғизистон 1 майдан бошлаб мамлакатга киришда сайёҳлар учун ўрнатилган коронавирус чекловини олиб ташлайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «NazarNews.kg»

Маълум қилинишича, энди халқаро саёҳлардан эмланиш сертификати, ПЗР тестиини тақдим этиш талаб этилмайди. Мамлакатда 30 апрель ҳолатига кўра, жами инфекцияга чалинганлар 200 992 тани ташкил қилади. Касалликдан 2991 нафар бемор вафот этган. Соғайганлар 196 400 нафарни, даволанаётганлар эса 1601 нафарни ташкил қилади.

Аввалроқ қайси давлатлар сайёҳлар учун коронавирус талабларини юмшатгани маълум қилинган. Шунингдек, Араб давлатларидан бири сайёҳлар учун ўрнатилган ковид чекловларини бекор қилган.