Жаҳон - 21:47 · 30.04.2022

Шанхайда бирорта ҳам ковид ҳолати аниқланмади

Шанхайда узоқ вақтдан бери илк бор карантин зоналаридан ташқарида касалликка чалиниш ҳолати аниқланмади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «BBC»

Тахминан бир ой давомида шаҳарда блокировка жорий этилган, мегаполиснинг 26 миллион аҳолисининг деярли барчаси чекловларга дуч келган. Расмий маълумотларга кўра, бир кун аввал карантин зоналаридан ташқарида 108 та коронавирус ҳолати аниқланган. 30 апрель ҳолатига кўра, 4 миллион фуқарога уйини тарк этиш тақиқланган.

Аввалроқ Шанхайда коронавирус талаблари юмшатилганди. Шунингдек, шаҳарга аҳолидан ковид тестларини олишга ҳарбийлар жалб қилинган.