Жамият, Сирдарё - 10:35 · 30.04.2022

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Санжар Мавлонов Сирдарё вилоятига прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Маълум бўлишича, Мавлонов Санжар Абдираҳимович Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланган. У бунга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.

Шу билан бирга, Санжар Абдираҳимович Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида ишлаган пайт Президент фармони билан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланганди.

Аввалроқ Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинлангани ҳақид хабар қилинган.