Тошкент метросида Рамазон ҳайити куни поездлар қатнов вақти ўзгартирилади
Президент қарори билан Рамазон ҳайитини нишонлаш 2 май куни белгиланганди. Тошкент метрополитени матбуот хизмати «Bugun.uz»га байрам куни метропоездлар катнов вақти ўзгартирилишини маълум қилди.

Келтирилишича, 2 май — Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Тошкент метрополитени тонгги соат 04:00 дан кеч соат 00:00 гача ишлайди. Бу йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилади. Қўшимча қилинишича, 3–4 май кунлари метро якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
Аввалроқ Тошкентда Ҳайит байрами кунлари жамоат транспорти ҳаракатланиш тартиби белгиланганди.