Тошкентда Ҳайит байрами кунлари жамоат транспорти ҳаракатланиш тартиби белгиланди
Тошкент шаҳрида Рамазон Ҳайити кунлари 2–4 майда жамоат транспорти ҳаракатланиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»
Маълум бўлишича, тегишли буйруқ билан Рамазон Ҳайити муносабати билан 2, 3, 4, 7 ва 9 май кунлари жамоат транспортини қуйидагича ташкил этиш белгиланди:
2 май, душанба — ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
3 май, сешанба — қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
4 май, чоршанба — қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
7 май, шанба — иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
9 май, душанба — ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Аввалроқ Тошкентда Наврўз байрами куни автобуслар қатнов вақти ўзгартирилгани ҳақида хабар берилганди.